Бугун 1 февраль, 2023 йил, чоршанба

O'ZB

Володин Самарқандга келди

Володин Самарқандга келди

Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди. РИА Новости хабар беришича, Давлат Думаси раиси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов билан учрашди.

Сиёсатчиларнинг учрашуви Володин Ўзбекистонга келганидан сўнг бўлиб ўтди. Шундан сўнг делегация “Хазрати Хизр” мажмуасига йўл олди, у ерда Давлат Думаси спикери республиканинг биринчи президенти Ислом Каримов мақбарасига гул қўйди.

Володин Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева билан ҳам учрашади. Томонлар парламентлараро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.

Киритилди: 15:15 27.11.2022. Ўқилди: 3301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!