Володиннинг фикрича, фақат Россияда "ҳақиқий демократия" мавжуд.
Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин АҚШ Конгрессидан USAID (АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги) орқали маблағ олган россиялик кўчиб кетганлар рўйхатини сўрашни таклиф этди.
Қуйи палата раиси бу рўйхатларни ФХХга топшириш керак деб ҳисоблайди, Россиядан кетган фуқаролар ва нодавлат нотижорат ташкилотларига эса "Қизил майдонда тавба қилиш"ни таклиф қилди.
Унинг айтишича, USAID дунёнинг ярмини алдаган ва демократияга ҳеч қандай алоқаси йўқ. "Фақат Россияда ҳақиқий демократия сақланиб қолди," - деб таъкидлади раис.
Шунингдек, Давлат Думаси раиси россиялик кўчиб кетганлар энди маблағсиз қолишига ишонч билдирмоқда: "Мана улар ҳозир кетишди, USAID уларни чет элда молиялаштиришига умид қилиб. Энди эса оч-яланғоч, совуқда ўтиришади, яна бирор нарса бериб қолар деган умидда."