Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Volkswagen бош директори гуруҳнинг Германиядаги харажатларини камайтириш зарурлигини эълон қилди

Volkswagen бош директори гуруҳнинг Германиядаги харажатларини камайтириш зарурлигини эълон қилди

Германиянинг Volkswagen автоконсерни бош директори Оливер Блюме Bild am Sonntag газетасига берган интервьюсида компаниянинг Германиядаги харажатларини сезиларли даражада камайтириш кераклигини айтди.

Унинг таъкидлашича, концерннинг Германиядаги иш ҳақи кўпинча Эвропадаги шў'ба корхоналаридаги ўртача қийматдан икки баравар юқори.

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Европада бозор талабининг заифлиги ва Хитойдан келадиган даромадларнинг сезиларли даражада пасайиши Volkswagen компаниясининг ўнлаб йиллар давомида тузилмавий муаммоларини кўрсатмоқда.

Шунга ўхшаш нуқтаи назарни концерннинг кадрлар бўйича директори Гуннар Килиан ҳам билдирган ва ходимлар "қисқартиришларни қабул қилишга тайёр бўлиши" кераклигини таъкидлаган.

"Европа автомобиль бозорида турғунлик кузатилмоқда, электромобилларга талаб, айниқса Германияда жуда заиф. Натижада фабрикаларимизда ортиқча қувват пайдо бўлди, - деди Килиан.

Киритилди: 07:25 03.11.2024. Ўқилди: 818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!