Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШда ракета ишлаб чиқариш ҳажми ҳозирги хавфларга етарли эмаслигини айтган. Унинг фикрича, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва Украинага лицензиялар берилиши зарур.
Зеленский, хусусан, Patriot ракеталари ишлаб чиқаришини ошириш Украина ва бошқа минтақалар хавфсизлиги учун муҳим эканини таъкидлаган.
«Мен АҚШдаги барча компанияларни биламан — улар катта ва кучли компаниялар, лекин ҳозирча фақат Қўшма Штатлар ойига 60–65 та ракета ишлаб чиқара олади», деб қўшимча қилган Украина раҳбари.