Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Виталий Кличко Украина Миллий гвардиясига 4 -ва 5-ҳимоя синфидаги зирҳли нимчаларни топширди

Виталий Кличко Украина Миллий гвардиясига 4 -ва 5-ҳимоя синфидаги зирҳли нимчаларни топширди

Киев мэри Виталий Кличко Украина Миллий гвардиясига 4 ва 5 чи ҳимоя синфидаги 1200 дона зирҳли нимчаларни топширди. Ускуналар барча керакли тадқиқотлар ва текширувлардан ўтган ҳамда тегишли синов ҳисоботларига эга, деди Кличко.

Унинг таъкидлашича, Киев украиналик жангчиларга ҳар томонлама ёрдам бермоқда. Озиқ-овқат, гигиена воситалари, автомашиналар ва зарур жиҳозларни етказиб беради. Умуман олганда, 15 000 та зирҳли нимча ва 5 000 та дубулға аллақачон Қуруқликдаги қўшинлар, Миллий гвардия ва чегара қўшинларига топширилган.

Миллий гвардия қўмондони Юрий Лебед шаҳар ҳокимияти ва Киевнинг ҳар бир фуқаросига кўрсатган ёрдами учун жуда миннатдор эканини таъкидлади.

Киритилди: 21:55 06.07.2022. Ўқилди: 2611 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!