Бугун 19 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Виталий Денисов Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги имкониятларига баҳо берди

Виталий Денисов Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги имкониятларига баҳо берди

"Локомотив"нинг собиқ ҳимоячиси Виталий Денисов Ўзбекистон терма жамоасининг бўлажак ЖЧ-2026да гуруҳдан чиқиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси К гуруҳида Португалия, Колумбия ва қитъалараро ўйинлар ғолиби билан учрашади. Бу плей-офф ўйинларида Конго ДР, Ямайка ва Янги Каледония ўзаро тўқнаш келади.

"Имкониятлар ҳар доим бор, фақат улардан фойдаланиш керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам осон бўлмайди. Кучли томонлардан фойдаланиш керак ва Худо хоҳласа, барчаси яхши бўлади," - дея Денисовнинг сўзларини келтиради "Матч ТВ".

23-бор ўтказиладиган жаҳон чемпионати 11 июнь куни старт олади ва 19 июлга қадар давом этади. Турнирда илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади.

Киритилди: Бугун 15:17. Ўқилди: 349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!