Давлатимиз раҳбарининг шу йил 23 декабрдаги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ҳайъати ва тегишли фан ихтисосликлари бўйича фаолият кўрсатаётган ҳақиқий аъзоларининг тавсиясига асосан 16 нафар олим Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб тасдиқланди.
Улар сафида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти директори Мусабаев Эркин Исакович ҳам бор.