Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Вирцнинг трансфери тарихдаги олтинчи энг қиммат трансфер. Кимга ундан ҳам кўпроқ пул тўлашган?

Вирцнинг трансфери тарихдаги олтинчи энг қиммат трансфер. Кимга ундан ҳам кўпроқ пул тўлашган?

"Ливерпуль" "Байер" ярим ҳимоячиси Флориан Вирцни 125 млн еврога трансфер қилди. Бу футбол тарихидаги олтинчи энг қиммат трансфер бўлди, деб хабар беради Transfermarkt.

Бешинчи ўринда "Атлетико" "Бенфика"га 127 млн евро тўлаган ҳужумчи Жоау Феликс қайд этилган. Ундан олдинда вингер Усмон Дембеле ва ярим ҳимоячи Фелиппе Коутиньо бормоқда. Ҳар икки футболчи "Барселона"га 135 миллионга тушган.

Иккинчи энг қиммат трансфер Килиан Мбаппега тегишли. 2018 йилда "ПСЖ" футболчи учун "Монако"га 180 млн евро тўлаган.

2017 йилда парижликлар Неймар учун "Барселона"га 222 млн евро тўлаганди - бу футбол тарихидаги рекорд трансфер ҳисобланади.

Киритилди: 20:14 21.06.2025. Ўқилди: 550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!