Бугун 24 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Винисиуснинг агентлари АПЛ грандлари билан алоқа ўрнатди

Винисиуснинг агентлари АПЛ грандлари билан алоқа ўрнатди

Винисиус Жуниор "Реал"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар яна авж олмоқда.

"Севилья"га қарши кечган ўйинда "қаймоқранглилар" мухлислари бразилиялик футболчига ҳуштакбозлик қилишди. Футболчи бунга тезда муносабат билдириб, ижтимоий тармоқларда жамоа либосидаги суратини олиб ташлади. Энди футболчининг Мадриддаги келажаги яна мавҳум бўлиб турибди. Бундан ташқари, TEAMtalk нашрининг таъкидлашича, Винисиуснинг манфаатларини ҳимоя қилувчи воситачилар аллақачон "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва "Челси"га 25 ёшли юлдуз фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиришга тайёрлигини маълум қилишган.

Тахминларга кўра, "Реал" Винисиус билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаса, уни ёзда сотиб юбориш имкониятини кўриб чиқади.

Киритилди: Бугун 09:11. Ўқилди: 348 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!