Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Винисиуснинг агенти "Реал"дан муҳим хабар олди

Винисиуснинг агенти "Реал"дан муҳим хабар олди

"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо Винисиус Жуниорни захирада қолдиришдан чўчимаяпти, чунки бразилиялик ўзининг оптимал ҳолатида эмас. Винисиусга вазият ёқмаяпти, лекин у буни фақат бир йўл билан тузатиш мумкинлигини тушунади - яхшироқ формаган қайтиш.

Goal порталининг Marca’га таяниб хабар беришича, душанба куни Винисиуснинг агенти Фредерик Пенья "Реал" бош директори Хосе Анхель Санчес билан учрашган. Учрашув шартномани узайтириш эҳтимолига бағишланди - аввалроқ музокаралар тўхтатилган эди.

Манбага кўра, "Реал" агентга сўнгги таклиф ўзгаришсиз қолишини айтган - мадридликлар шартларни оширмайди.

Амалдаги меҳнат шартномаси Винисиус Жуниорни "Реал" билан 2027 йилнинг ярмигача боғлаб туради.

Киритилди: 18:53 23.09.2025. Ўқилди: 873 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!