"Мальорка" ҳимоячиси Пабло Маффео "Indómitos TV" подкастида бўлди ва футболни танламаганида боксчи бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Мезбон у ва "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор ўртасидаги тахминий бокс жанги ҳақида сўраганида, Маффео кулиб жавоб берди:
"Бу турли оламлар, хаёлий ҳаёт, лекин менимча, бу тарихдаги энг кўп томоша қилинган жанг бўларди. Ўйлайманки, мен ғалаба қозонардим, шубҳасиз, мен уни 10 сония ичида нокаутга учратардим", – деди Маффео.