Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Винисиус "Реал"га янги талаб қўйди

Винисиус "Реал"га янги талаб қўйди

Ҳужумчи Винисиус Жуниор ҳамон "Реал" билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаяпти.

Музокаралар жараёни давом этмоқда. Шу билан бирга, футболчи томони "қаймоқранглилар"га янги талаб қўйди. Винисиус ўзининг имидж ҳуқуқларини тўлиқ назорат қилишни хоҳлайди. Бу ҳақда The Touchline хабар бермоқда.

Винисиус 2018 йилнинг ёзида "Фламенго"дан "Реал" сафига келиб қўшилганди. Ўшандан бери "қаймоқранглилар"нинг асосий жамоасида Винисиус 353 та расмий ўйин ўтказиб, 113 та гол ва 94 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Transfermarkt портали 25 ёшли Винисиусни 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 23:30 28.01.2026. Ўқилди: 183 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!