Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Винисиус "Реал"га талаб билан чиқди

Винисиус "Реал"га талаб билан чиқди

Ҳужумчи Винисиус Жуниор ҳали "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин эмас. The Athletic хабарига кўра, бразилиялик футболчининг атрофидагилар келишувга эришилганини қатъиян рад этишмоқда.

“Музокаралар очиқлигича қолмоқда, Винисиус Жуниор йилига 30 миллион евро миқдоридаги пакетни талаб қилмоқда. Бунга “Реал Мадрид” томонидан таклиф қилинмаган қандайдир бонуслар киради", дейилади мақолада.

Аввалроқ, 24 ёшли Винисиус Жуниор "Реал"да қолиш истаги ҳақида гапирганди. Унинг Испания Ла лигаси гранди билан амалдаги шартномаси яна икки мавсумга мўлжалланган.

Умуман олганда, Винисиус “Реал” сафида 319 та ўйин ўтказиб, 106 та гол урган ва жамоадошларига 83 та голли узатма берган.

Киритилди: 11:46 28.06.2025. Ўқилди: 730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!