Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор клубни тарк этиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
25 ёшли футболчи Чемпионлар лигаси доирасида "Монако"га қарши кечган ўйинда (6:1) қаҳрамон бўлди ва ўз ҳисобига гол ҳамда иккита голли узатма ёздириб қўйди ҳамда учрашувнинг энг яхши футболчиси соврини билан тақдирланди.
"Реал"да узоқ вақт қолмоқчиман. Шартномамми? Яна бир йил қолди, биз жуда хотиржаммиз. Мен Флорентино Пересга ишонаман, у менга ишонади, муносабатларимиз жуда яхши. Вақти келганда ҳаммасини ҳал қиламиз. Шошилишнинг ҳожати йўқ," - дея Винисиуснинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.