Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Винисиус нега “Реал” билан янги битим тузмаётгани сабаби ошкор бўлди

Винисиус нега “Реал” билан янги битим тузмаётгани сабаби ошкор бўлди

“Реал” раҳбарияти бир неча ой давомида бразилиялик легионер Винисиус Жуниор билан янги шартнома тузиш масаласини ҳал қила олмай келаётган эди. Энди бунинг сабаблари ошкор бўлди.

Маълум бўлишича, Винисиус бош мураббий Хаби Алонсонинг клубдаги келажаги қандай бўлишини кутган. Таниқли инсайдер Фабрицио Романов улар ўртасидаги муносабатларда зиддият бўлганини таъкидлади.

- Хаби билан айрим футболчилар ўртасида муносабатлар бир неча ойдан бери таранг эди. Мавсумнинг биринчи ярмидаги илк “эл-класико”да нима бўлганини ҳаммамиз кўрдик. “Реал” ўша баҳсда “Барселона”ни мағлуб этди, аммо Винисиус Жуниорнинг захирага олинганидаги реакцияси ҳамманинг ёдида қолди.

Шундан кейин Хаби Алонсо у билан муносабатларни тўғрилашга, умумий тил топишга ҳаракат қилди. Аммо мен аввал айтганимдек, Винисиуснинг “Реал” билан янги шартномаси масаласида футболчи клубда Хаби Алонсо билан боғлиқ вазият қандай якун топишини кутаётган эди. Шу боис Винисиус билан боғлиқ воқеа барча жараёнлар учун бошланғич нуқта бўлди, - деб ёзди Романо.

Киритилди: 23:48 14.01.2026. Ўқилди: 297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!