Хабарингиз бор, бугун "Манчестер Сити" Англия кубогида "Эксетер Сити" билан баҳс олиб бориб, 10:1 ҳисобида зафар қучди ва кейинги босқичга йўл олди.
Ушбу тўқнашувда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов Рико Льюис ва Траффорд билан биргаликда тўлиқ ҳаракат қилди. Беллашувдан сўнг турли хил статистик порталлар вакилимизнинг ўйинини турлича баҳолади.
"Fotmob" вакилимизни 7.9 баллга лойиқ кўрган бўлса, "Sofascore" портали Ҳусановга 7.2 балл қўйди. Бундан ташқари, яна бир машҳур статистик порталдан бири ҳисобланган "Flashscore" эса ҳамюртимизга 7.2 балл берди.
Маълумот ўрнида, "шаҳарликлар" навбатдаги тўқнашувини 13 январь куни Англия Лига кубоги доирасида "Ньюкасл Юнайтед"га қарши ўтказади.