Бугун 14 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Винисиус Жуниор "Реал"дан кетиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Винисиус Жуниор "Реал"дан кетиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Ҳужумчи Винисиус Жуниор ўз келажаги борасидаги барча вариантларни очиқ қолдирмоқда. "Реал"дан кетиш — имкониятлардан бири бўлиб, Винисиус уни ҳам кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар бермоқда.

"Реал" ҳозиргача Винисиуснинг иш ҳақи бўйича талабларини қондиргани йўқ. Шартномани узайтириш бўйича музокаралар давом этмоқда, бразилиялик футболчининг амалдаги меҳнат шартномаси эса 2027 йилнинг ўрталарида якунига етади.

Винисиуснинг атрофидаги инсонлар, шунингдек, футболчи сўнгги йиллардаги ҳиссасига қарамай, мухлислар томонидан қўллаб-қувватлаш сусайганидан ҳафсаласи пир бўлганини айтмоқдалар.

25 ёшли Винисиус Жуниор нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари томонидан 150 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 23:49 13.03.2026. Ўқилди: 251 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!