Ҳужумчи Винисиус Жуниор "Реал" билан шартномасини узайтириш бўйича музокараларни секинлаштирди.
Fichajes порталининг хабарига кўра, Винисиус ва унинг вакиллари вақтни чўзмоқда ва ўйинчи ўрта муддатда эга бўладиган барча вариантларни баҳоламоқчи. Винисиуснинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган. Агар у шартномани узайтирмаса, келаси ёзда, шартнома муддати тугашига бир йил қолганда, манфаатдор клублар у билан шартнома имзолашлари осонроқ бўлади.
Бошқача айтганда, Винисиус ўз тақдирини ўз қўлида сақлашга ҳаракат қилмоқда. "Реал Мадрид" Винисиуснинг позициясидан қониқмаяпти. "Қаймоқранглилар" 25 ёшли бразилиялик юлдузни энг юқори нархда сотиш учун ёзда трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр. Transfermarkt портали Винисиусни 170 миллион еврога баҳоламоқда.