Бугун 25 август, 2019 йил, якшанба

O'ZB

Видео: Қиз ва йигитнинг видеосини интернетда тарқатиб юборган йигит "самосуд" қилинди

Видео: Қиз ва йигитнинг видеосини интернетда тарқатиб юборган йигит "самосуд" қилинди

Ижтимоий тармоқларда қиз ва йигитнинг видеосини тарқатиб юборган йигит "самосуд" қилинган видео тарқалди. 

Видеолавҳада бир гуруҳ йигитлар "Дамас" автомашинасида "айбдорни" олиб келиб, телефон камерасига қараб кечирим сўратаётганини кўриш мумкин. Маълум бўлишича, йигит унинг ёнида турган бола ҳамда қизнинг видеосини интернетда тарқатиб юборган. Йигит эса камерага қараб барча админ ҳамда группага ўша видеони тарқатганлардан ўчириб ташлашни илтимос қилган.

Тарқалган видеолавҳада нима тасвирлангани ҳозирча маълум эмас. Лекин дўппослаганларнинг бирининг (катта эҳтимол билан тарқалган видеода айнан шу йигит ҳам бўлган) айтишича, видеодаги қиз видеолавҳа тарқаб кетгани учун ўзини осишини ҳам айтган.

Воқеа катта эҳтимол билан Хоразм вилоятида содир бўлган. Ҳозирча вазиятга расмий изоҳ берилгани йўқ.

Киритилди: 07:00 11.08.2019. Ўқилди: 6125 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!