Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Вьетнамдаги сув тошқинлари қурбонлари сони 35 кишига етди

Вьетнамдаги сув тошқинлари қурбонлари сони 35 кишига етди

Вьетнамнинг марказий ҳудудларида кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 35 кишига етди. Илгариги ҳисоботда қурбонлар сони 28 нафар деб хабар берилган эди.

Бу ҳақда «Report» нашри «Синьхуа» агентлигига таяниб маълум қилди. Маълумотга кўра, бу ҳақда мамлакатнинг Табиий офат оқибатларини бартараф этиш ва тўғонларни бошқариш бош бошқармаси хабар берган.

Ҳозирда 5 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида, яна 60 нафар фуқаро жароҳат олган.

Табиий офат натижасида 16,5 мингдан ортиқ уй, 6,1 минг гектардан зиёд экин майдонлари ва боғлар сув остида қолган, шунингдек, 75 мингга яқин хонадон ҳануз электр таъминотисиз қолмоқда.

Вьетнам ҳукумати марказий ҳудуддаги тўртта шаҳар ва вилоятни қўллаб-қувватлаш мақсадида 450 миллиард вьетнам донги (тахминан 17,93 миллион доллар) миқдорида фавқулодда ёрдам жамғармасини ташкил этишни маъқуллади.

Киритилди: 15:38 02.11.2025. Ўқилди: 559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!