Вьетнамда Wonder Sea кемасининг чўкиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 34 кишига етди, бортдаги 48 сайёҳ ва 5 экипаж аъзоси бўлган 11 киши қутқариб олинди.
Бу ҳақда вилоят ҳокимиятига таяниб, VnExpress хабар берди.
Халонг сайёҳлик қайиқлари ассоциацияси вице-президенти Буй Конг Хоаннинг айтишича, йўловчилар орасида ағдарилиб кетган кеманинг ярим сув босган кабинасида тўрт соат вақт ўтказган 14 ёшли бола бор.
"Кема ағдарилиб, йўловчилар салони қулфланган бўлса-да, тахминан 50-60 см бўшлиқ бор эди, кислород кириши учун етарли, шунинг учун бола тирик эди”, деб тушунтирди у. Қутқарувчилар болани қутқариш учун ойнани синдиришга мажбур бўлган.
Қайд этилишича, қидирув ишлари давом этмоқда, аммо кучли ёмғир ва қоронғулик туфайли кўришнинг ёмонлашуви қутқарувчиларнинг ҳаракатларига сезиларли даражада тўсқинлик қилмоқда.