Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Vetements “дазмол изи”ли кўйлакни 1000 доллардан ортиқ нархда сотувга чиқарди

Vetements “дазмол изи”ли кўйлакни 1000 доллардан ортиқ нархда сотувга чиқарди

Швейцарияда ташкил этилган мода бренди Vetements ташқи кўриниши гўёки дазмол изи қолганидек эффект берилган кўйлакни 1000 доллардан ортиқ нархда сотувга тақдим қилди.

Маҳсулот дизайнида матода атайлаб “дозмол изи”га ўхшаш белгилар қолдирилган бўлиб, у оддий маиший ҳолатни мода услубига айлантириш ғоясига асосланган.

Бренд илгари ҳам ноодатий ва баҳсли дизайнлари билан эътибор қозонган. Янги модель эса ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди — айримлар уни замонавий арт-ёндашув сифатида баҳолаган бўлса, бошқалар нарх ва ғояни танқид қилмоқда.

Киритилди: 20:16 21.02.2026. Ўқилди: 299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!