2025–2026 йиллар иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида белгиланган режа асосида, 2025 йил 10 июль соат 10:40 да TC-10 қозонхонаси ҳудудида, M 0-16 ва M 0-17 иссиқлик камералари орасида, Олмазор туманидаги Фаробий ва Шифокорлар кўчалари кесишмасида жойлашган иссиқлик тармоғи участкасида 16 атмосфера босимдаги механик мустаҳкамлик синови ўтказилди.
Синов пайтида 12,6 атмосфера босимда, диаметри 800 мм бўлган трубада сув чиқиши кузатилди. Бу участка 1989 йилда фойдаланишга топширилган.
Ҳодиса натижасида жабрланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Бироқ яқин атрофдаги дўконларга моддий зарар етган — жами 8 м² ойнали витриналар синган. Зарар қопланиши белгиланди.
Авария содир бўлган жой тезда локаллаштирилди, ва истеъмолчиларга иссиқ сув таъминоти тўхтатилмади.
Қўшимча маълумотлар кейинроқ тақдим этилади,- дейилади хабарда.