Бугун 7 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Вэнс Трампдан узоқлашишга ҳаракат қилмоқда

Вэнс Трампдан узоқлашишга ҳаракат қилмоқда


АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Республикачилар партияси Конгрессга бўлиб ўтган оралиқ сайловларда мағлубиятга учраганидан кейин Доналд Трампнинг Эронга қарши урушини очиқ танқид қилди.

Америка нашрлари маълумотларига кўра, Вэнс ўз баёнотини Трамп билан келишмасдан эълон қилган бўлиши мумкин. Бу унинг президентдан узоқлашишга уринаётгани ҳақидаги тахминларни келтириб чиқарди.

Вэнс 2028 йилги президентлик сайловларида республикачилар номзоди бўлиши мумкин. Таҳлилчилар унинг танқиди Трамп маъмуриятининг омма орасида норозилик уйғотган қарорлари учун жавобгарликдан четда қолиш ва ўз сиёсий позициясини шакллантиришга қаратилган бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Шунингдек, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ҳам 2028 йилги сайловларда эҳтимолий номзодлардан бири сифатида тилга олинмоқда. У лавозимидан кетиши ҳақидаги хабарларни рад этди.

Киритилди: Бугун 17:10. Ўқилди: 340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар