Америка вице-президенти Жей Ди Вэнс Fox News телеканалига берган интервьюсида 2028 йилда Оқ уй раҳбари лавозимига сайловларда иштирок этиш ҳақида ҳали ўйламаётганини тан олди.
"Мен шунчаки ҳозир сиёсат ҳақида ўйламаяпман, 2028 йилги президентлик сайловлари у ёқда турсин, ҳатто 2026 йилги оралиқ сайловлар ҳақида ҳам ўйламаяпман," - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Вэнс вақти келганда бу мавзуда Америка етакчиси Дональд Трамп билан суҳбатлашишини таъкидлади. Вице-президент бугунги кундаги асосий вазифалар сифатида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва АҚШдан фаровон мамлакат яратишни қайд этди.