Бугун 18 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Венгрия Россияни қутқармоқда

Венгрия Россияни қутқармоқда

Украина Европа Иттифоқидан Россияга қарши санкцияларнинг 17-пакетига ядро энергетикасини киритишни талаб қилмоқда, аммо Венгрия бунга йўл қўймайди, дея маълум қилди Брюсселда Европа Иттифоқи давлатлари вазирлари билан ўтказилган йиғилишда иштирок этган Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто.

У таъкидлашича, 17-санкция пакетини тайёрлаш масаласи Европа Иттифоқида "катта ғайрат билан" муҳокама қилинмоқда ва ҳатто ҳамжамият раҳбарияти бу борада "кучли руҳлантириш ҳис этмоқда".

"Украина ташқи ишлар вазири аллақачон ушбу санкциялар пакетини ядро энергетикасига татбиқ этишни талаб қилган, бунда ҳеч қандай янгилик йўқ," - деди Сийярто ва бундай ғоялар Брюсселда илгари ҳам билдирилганини эслатди. "Агар бу таклиф санкциялар пакети лойиҳасига киритилса, биз бу иш бермаслигини тушунтирамиз ва кейин у чиқариб ташланади," - дея таъкидлади Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари.

Сиярто, шунингдек, Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувида Венгрия Украинага 20 миллиард евро миқдорида қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатиш таклифини қўллаб-қувватламаганини маълум қилди.

У Еврокомиссиянинг "Украинага қурол-яроғ етказиб бериш учун яна камида 20 миллиард евро сарфлаш" ҳақидаги таклифини ғазаб билан қоралади.

"Венгрия, табиийки, бу таклифни қўллаб-қувватламайди. Биз бу ишда қатнашишни ҳам истамаймиз. Венгрия халқининг маблағлари қурол-яроғ етказиб бериш ва урушни давом эттиришга сарфланишига асло йўл қўймаймиз," - деди Сиярто.

Киритилди: 22:17 17.03.2025. Ўқилди: 1492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!