Бугун 1 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Венгрия Россия нефтидан воз кеча олмайди

Венгрия Россия нефтидан воз кеча олмайди

Венгрия энергия таъминотига реал ёндашади ва Россия нефтидан воз кеча олмайди.

Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар ва иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто маълум қилди.

"Ҳақиқатда биз Россия нефтидан воз кечолмаймиз", деди у Fox News телеканалига берган интервьюсида.

Венгрия вазирининг ишончи комилки, "энергия таъминоти масаласига жисмоний муаммо сифатида қараш керак, унга реал ёндашиш керак, чунки сиёсат уйларни иситиш ёки совутиш мумкин эмас".

Сийярто бу масалани АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан муҳокама қилганини ва унга денгизга чиқиш имкони бўлмаган Венгриянинг "алоҳида ҳолатини батафсил тушунтириб берганини" қўшимча қилди. Сийяртонинг қайд этишича, Рубио "географияни ҳисобга олиш зарурлигини" тан олган "биринчи Ғарб сиёсатчисига айланди".

Киритилди: 10:30 27.10.2025. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!