Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Венгрия бош вазири: "Россияга қарши санкциялар бутун Европага салбий таъсир кўрсатмоқда"

Венгрия бош вазири: "Россияга қарши санкциялар бутун Европага салбий таъсир кўрсатмоқда"

Россияга қарши санкциялар Венгрия ва бутун Европага салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бу ҳақда республика бош вазири Виктор Орбан Франциянинг LCI телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

"Россияга қарши санкциялар Венгрияни ва бутун Европани вайрон қилмоқда. Санкциялар туфайли биз уч йил ичида 20 миллиард евро йўқотдик. Венгрия учун бу катта миқдор", - дея қайд этди Орбан.

Шунингдек, у Россия президенти Владимир Путин мамлакатга ташриф буюришга қарор қилса, Венгрия уни муносиб кутиб олишини айтди. "Агар Россия президенти Венгрияга келмоқчи бўлса, уни муносиб кутиб олишади", — деди Венгрия ҳукумати раҳбари.

Киритилди: 09:26 09.06.2025. Ўқилди: 663 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!