Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Венгрия бош вазири мухолифат етакчисини интим видео орқали шантаж қилишда айбланмоқда — Deutsche Welle

 Венгрия бош вазири мухолифат етакчисини интим видео орқали шантаж қилишда айбланмоқда — Deutsche Welle

Венгрия мухолифати етакчиси Петер Мадяр ўзини “русча классик компромат” қурбони бўлганини маълум қилди.

Мадярнинг айтишича, бош вазир Виктор Орбан бошчилигидаги ҳукмрон партия ва махсус хизматлар билан алоқадор номаълум шахслар унинг иштирокидаги интим видеони эълон қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Мухолиф сиёсатчининг баёнотига кўра, воқеа 2024 йил 2 августда у ва таниши Эвелин Фогел ўртасида бўлиб ўтган.

"Бу ихтиёрий муносабат эди. Мен ўша пайтда спиртли ичимлик ёки гиёҳванд модда истеъмол қилмагандим. Мен кучайиб бораётган шантаж сабаб бу ҳолатни махсус уюштирилган “компромат операцияси” сифатида баҳолайман", — деди сиёсатчи.

Мадярнинг даъво қилишича, компромат ортида Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан боғлиқ шахслар турибди. Петер Мадярнинг партияси 12 апрел куни бўлиб ўтадиган парламент сайловларида ҳукмрон партиянинг асосий рақиби ҳисобланади.

Киритилди: 22:23 13.02.2026. Ўқилди: 345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!