Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 4000 нафарга яқинлашмоқда

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 4000 нафарга яқинлашмоқда

Венесуэладаги кучли зилзилалар қурбонлари сони 3899 кишига етди, яна 16740 киши жароҳат олди.

Бу ҳақда Венесуэла миллий ассамблеяси раиси Хорхе Родригес маълум қилган.

Унга кўра, ҳозиргача 86 794 оилага гуманитар ёрдам етказилган, 89 та вақтинчалик оромгоҳларда 16 892 оила жойлаштирилган.

Ўз навбатида, АҚШнинг Каракасдаги элчихонаси маълум қилишича, Америка гуманитар ёрдами аллақачон Венесуеланинг 30 мингдан ортиқ аҳолисига етказилган. Global Empowerment Mission (GEM) дастури орқали тарқатилади.

Панамерика соғлиқни сақлаш ташкилоти вазият фавқулодда ҳолатда қолаётганини айтди. Ташкилот маълумотларига кўра, табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 24 миллион доллар керак бўлиб, ҳозиргача унинг 9 миллионга яқини сафарбар қилинган.

Панамерика соғлиқни сақлаш ташкилоти директори Жарбас Барбоса фалокатдан кейинги асосий хавфлар тиббий ёрдамдаги узилишлар, тоза сувнинг этишмаслиги, вақтинчалик бошпаналарда тўлиб-тошганлиги ва эмлашни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни Венесуэлада 39 сониялик интервал билан 7,2 ва 7,5 магнитудали иккита зилзила содир бўлган эди. БМТ Тараққиёт дастурига кўра, табиий офатдан кўрилган зарар қарийб 6,7 миллиард долларни ташкил қилган. Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.

Киритилди: 10:05 10.07.2026. Ўқилди: 892 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!