Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 1700 нафардан ошди

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 1700 нафардан ошди

Венесуэладаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1719 кишига етди, 5000 дан ортиқ киши жароҳат олди.

Бу ҳақда Боливар Республикаси Миллий Ассамблеяси спикери Хорхе Родригес эълон қилди.

"Ўлганлар сони 1719 кишини ташкил этади, 5034 киши жароҳатланган", деди у журналистларга.

Олдинги қурбонлар сони 1430 кишини ташкил этган эди.

Эслатиб ўтамиз, 25 июнь кечаси Венесуела шимолида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди. АҚШ Геологик хизмати кейинчалик 40 сония оралиғида содир бўлган 7,2 ва 7,5 магнитудали иккита зилзила ҳақида хабар берди. Мамлакат расмийлари фавқулодда ҳолат эълон қилишди.

Киритилди: 08:31 30.06.2026. Ўқилди: 904 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!