АҚШнинг Каракасдаги тинч аҳоли ва ҳарбий объектларга ҳужуми ортидан минглаб сайёҳлар Кариб денгизида қолиб кетишди.
Бу ҳақда Британиянинг The Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Газетанинг таъкидлашича, кўплаб сайёҳлар парвозларнинг кечикиши туфайли Кариб денгизида қолишлари ноаниқлигидан хавотирда. Сент-Томасдаги Cyril E. King халқаро аэропорти охирги 24 соат ичида 43 та рейсни бекор қилди, Арубадаги Қиролича Беатрикс халқаро аэропорти эса 44 тасини бекор қилди. Шу билан бирга, Пуэрто-Рикодаги Луис Муньос Марин халқаро аэропортида 169 та рейс бекор қилинди.
American Airlines маълумотларига кўра, Венесуэладаги вазият жами 19 та аэропортга, жумладан, АҚШ ва Британия Виржиния ороллари, Пуэрто-Рико, Сент-Мартин, Сент-Люсия, Барбадос ва бошқа оролларга таъсир кўрсатган, дея қўшимча қилади газета.