Бугун 14 май, 2021 йил, жума

O'ZB

Венесуэлада амалдорларга нафақалар криптовалютада берилади

Венесуэлада амалдорларга нафақалар криптовалютада берилади

Венесуэладаги давлат сектори ходимлари Petro миллий криптовалютасида ижтимоий нафақалар олишни бошлайдилар. Шундай қилиб, ҳукумат гиперинфляцияни енгишга ҳаракат қилмоқда, дея таъкидламоқда «Секрет фирмы».

2020 йилда инфляция даражаси 2959,8 фоизни ташкил этган. Мамлакат раҳбарининг сўзларига кўра, нафақаларни Petro’га ўтказиш мамлакатда молиявий ва иқтисодий барқарорликни таъминлашга ёрдам беради.

Aввалроқ, Венесуэла парламенти мамлакатда ўсиб бораётган қашшоқликка қарши курашиш учун миллий криптовалютадан фойдаланишни таклиф қилган эди. Депутатлар Petro’га нисбатан асосий иш ҳақи даражасини индексация қилишни режалаштирган. Токенларнинг нархи нефть, олтин, темир ва олмос нархларига боғланади.

Ҳозирча қонун лойиҳаси қабул қилинмаган. 2020 йил апрель ойида Венесуэла ҳукумати фермерларга кредитларни миллий криптовалютада тақсимлашга қарор қилган эди. Жами бўлиб кичик агросаноат корхоналарига 1 млн гектардан ортиқ майдонларга экиш учун 650 минг Petro ажратилган (ўша пайтдаги курс бўйича тахминан 40,2 млн доллар). — 

Киритилди: 16:55 04.05.2021. Ўқилди: 976 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!