Бугун 26 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Венесуэла ҳукумати сиёсий маҳбусларни озод қилишни давом эттирди — ОАВ

Венесуэла ҳукумати сиёсий маҳбусларни озод қилишни давом эттирди — ОАВ

Foro Penal инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот раҳбари Алфредо Ромеронинг маълум қилишича, 104 киши озод қилинган. Унинг сўзларига кўра, аввалроқ ҳам камида 156 нафар сиёсий маҳкум қамоқдан чиқарилган.

Tашкилот ҳисоб-китобларига кўра, Николас Мадуро ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг мамлакатда озод қилинган сиёсий маҳбусларнинг умумий сони камида 260 кишини ташкил этади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Platforma Unitaria Democrá эса 25 январь кечига қадар жами 277 нафар сиёсий маҳбус эркинликка чиқарилганини билдирган.

Foro Penal маълум қилишича, Венесуэлада жами 797 нафар сиёсий маҳбус мавжуд бўлган. Platforma Unitaria Democrática уларнинг сони 1100 нафардан ошган деб ҳисобламоқда.

23 январ куни Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригес қамоқхоналардан жами 626 киши озод қилинганини маълум қилди. Родригес улардан қанчаси сиёсий сабаб билан судланганига аниқлик киритмаган.

Киритилди: Бугун 17:45. Ўқилди: 223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!