Малайзияда велоспортнинг трек йўналиши бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда спортчиларимиз юқори натижаларни қайд этиб, 3 та олтин ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Ҳамюртимиз Самира Исмоилова мазкур мусобақа кашфиётларидан бирига айланди. Исмоилова турнир давомида 2 та олтин ва 2 та бронза медални қўлга киритишдан ташқари, яккалик таъқиб пойгаси дастуридаги ёшлар ўртасидаги Осиё ва жаҳон рекордини ўрнатди. Спортчимиз 3 000 метр масофани 3:46.800 дақиқада босиб ўтди.
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медал:
Бронза медал: