Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Вазирлик АТТОдан пул ечиб олинаётганлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

A A A
Вазирлик АТТОдан пул ечиб олинаётганлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

​​Траннспорт вазирлиги АТТО тизимидан пул маблағлари ечиб олинаётганлиги ҳақидаги постларга изоҳ берди.

Изоҳга кўра, жорий йилнинг октябрь ойининг иккинчи ярмидан бошлаб, АТТО тизимидаги баъзи валидатор ускуналаридаги транзакциялар кечикиб келаётганлиги сабабли йўловчиларнинг АТТО транспорт ва банк карталари ҳисобларидан аввалги (Беруний ҳамда Буюк ипак йўли метро бекатларида) амалга оширилган саёҳатлар учун пул маблағлари йўловчиларнинг ҳисобларидан ечиб олинмоқда.

АТТО мобил иловасидаги "Тўловлар Тарихи" саҳифасида ечилган маблағларни текшириш имконияти мавжуд, дейилади хабарда.

Киритилди: 23:47 10.11.2023. Ўқилди: 2254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!