Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Вазир ярим тунда Тошкент шаҳар “103” хизмати фаолиятини ўрганди: зарур топришиқлар берилди

Вазир ярим тунда Тошкент шаҳар “103” хизмати фаолиятини ўрганди: зарур топришиқлар берилди

Коронавируснинг Omicron штамми мамлакатимизга кириб келганиганига кўп бўлмади. Бу хабар кўпчиликнинг хавотирига сабаб бўлиши табиий. Шу сабабдан ҳам касалликка росмана чалинган инcонлар билан бирга ўзида шамоллаш аломатларини сезганлар, касалликдан шубҳа қилганларнинг ҳам “тез ёрдам” хизматига мурожаатлари кўпайиб бормоқда.

Бу “тез ёрдам” ходимларининг иш юкламасида ва келаётган мурожаатлар сонининг кунма-кун ошиб боришида кўриниб турибди. Масалан, Тошкент шаҳар “103” хизматига 12 январда 4888 та мурожаат келиб тушди.

Мавжуд вазиятни яқиндан ўрганиш мақсадида соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев бугун тунги соат 03:00 ларда Тошкент шаҳар тез ёрдам станциясида бўлиб, у ердаги Call-марказ ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари иш жараёни билан танишди.

“103” хизматига чақириқлар сони ортгани ва иш юкламаси кўпайиб бораётгани сабабли шу соатнинг ўзидаёқ вазир топшириғи билан қўшимча тарзда 40 та замонавий жиҳозланган тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчилари билан бирга хизмат тасарруфига бириктириб берилди.

Бундан ташқари, Call-марказ иш самарадорлигини ошириш учун 30 та янги оператор ўрни яратилди.

Тез ёрдам бригадаларининг тезкорлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида улар қўшимча 100 дона планшет билан ҳам таъминланади.

Шунингдек, бригадалар учун бугун эрталабдан зарур миқдорда коронавирусга қарши дори-дармонлар бўлган “Covid-box”лар ажратиладиган бўлди.

Тез тиббий ёрдам ходимлари билан ярим тунда ўтган мулоқот чоғида коронавирус инфекцияси аниқланган, бироқ хасталик клиник белгиларсиз ёки енгил шаклда кечаётган беморлар саломатлигини назорат қилиш, уларга амбулатор ва уйига борган ҳолда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 1 тадан махсус COVID поликлиникалар фаолияти йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, коронавирус касаллиги бўйича мурожаатлар билан самарали ишлаш мақсадида пойтахтимиздаги 12 та кўп тармоқли ва 66 та оилавий поликлиникаларда махсус мобиль бригадалар фаолияти ҳам йўлга қўйилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Киритилди: 07:17 14.01.2022. Ўқилди: 3351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!