26 октябрь куни Россия армияси Украинанинг бир қанча шаҳарларига, жумладан Киевга ҳаво ҳужумларини давом эттирди.
Киев шаҳар ҳарбий бошқармаси хабар беришича, бу сафар ҳужумлар биринчи навбатда Днепр дарёсининг чап қирғоғидаги ҳудудларни нишонга олган. Зарбалар натижасида тўрт киши ҳалок бўлди, яна 28 киши, жумладан, икки бола яраланди.
Асосий нишонлар Деснянский, Дарницкий ва Позняки туманлари эди. Ҳавода уриб туширилган дронлар турар-жой бинолари устига қулаб, катта зарар етказди. Деснянский туманида уч кишилик оила ҳалок бўлди.