Сикстин капелласи мўриларидан оқ тутун чиқиши билан турли мамлакатлардан келган минглаб католиклар қарсаклар билан янги Рим Папаси сайланганини қарши олдилар. Бу ҳақда Ruptly агентлиги хабар берди.
Маълумот учун, Оқ тутун – асрлар давомида давом этиб келаётган рамзий анъана. Рим Папасини сайлаш мақсадида йиғилган кардиналлар конклави овоз бериш жараёнида керакли натижага эришганида, махсус ўт олувчи моддалар ёрдамида Сикстин капелласи мўрисидан оқ тутун чиқарилади. Агар овоз беришда келишувга эришилмаса, қора тутун чиқарилади. Бу анъана 1914 йилдан бери амал қилиб келади ва бутун дунёдаги католиклар учун янги Папанинг танлангани ҳақидаги биринчи расмий ишора ҳисобланади.
Янги Рим Папаси тез орада майдонда тўпланган одамлар олдида чиқиш қилиши кутилмоқда.