Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ватикан: “Уяляпмиз...”

A A A
Ватикан: “Уяляпмиз...”

Ватикан АҚШнинг Пенсильвания штатида католик руҳонийлар томонидан болаларнинг жинсий зўрланиши ҳолатларига муносабат билдирди.

“Жорий ҳафта Пенсильванияда эълон қилинган ҳисобот бўйича ушбу даҳшатли жиноятлар туфайли пайдо бўладиган ҳисларни ифодалайдиган икки сўз бор: уят ва қайғу”, – деди Ватикан матбуот хизмати бошлиғи Грег Берка Vatican News порталига берган интервьюсида.

Унинг айтишича, черков ўтмишдан керакли сабоқни олиши, бу жиноятларни қилганлар ҳам, жиноятларни яширганлар ҳам жавобгарликка тортилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Пенсильвания штатидаги олтита епархияда икки йил давомида ўтказилган текширув натижалари эълон қилинди. Маълум бўлишича, 300 дан зиёд католик руҳонийси 1950-йиллардан бошлаб мингдан ортиқ вояга етмаган болани зўрлаган.

Manba: azon.uz

Киритилди: 00:21 18.08.2018. Ўқилди: 2167 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар