Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Ватан таянчи" ҳамда "Шижоат ва ғайрат" мусобақалари ғолибларига ҳарбий олийгоҳларга кириши учун тавсия берилади

"Ватан таянчи" ҳамда "Шижоат ва ғайрат" мусобақалари ғолибларига ҳарбий олийгоҳларга кириши учун тавсия берилади

Ёшларимизда ватанпарварлик руҳини кучайтириш бўйича 10-11-синф ўқувчилари ўртасида бошланган “Ватан таянчи” ҳаракати касб-ҳунар мактаби, техникум ва хусусий таълим ташкилотларида ҳам йўлга қўйилиши белгиланди.

“Ватан таянчи” отрядлари ўртасида “мактаб – туман – вилоят – республика” даражасида спорт мусобақалари ва ижодий танловлар ташкил этилади.

Шу каби ҳар бир маҳаллада ёшлар ўртасида “маҳалла – сектор – туман – вилоят – республика” даражасида “Шижоат ва ғайрат” спорт ўйинлари ўтказилади. Ғолиб маҳаллаларга спорт иншооти қуриб берилади, зарур анжомлар билан таъминланади.

“Ватан таянчи” ҳамда “Шижоат ва ғайрат” мусобақалари ғолибларига ҳарбий олийгоҳларга кириши учун тавсия берилади.

Киритилди: 16:29 14.02.2025. Ўқилди: 980 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!