Мадриднинг «Реал» клубида жорий мавсумдаги кўплаб жароҳатлар жамоанинг собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо давридаги тайёргарлик ишларининг етарлича сифатли режалаштирилмагани билан боғлиқ, деб ҳисоблашмоқда, дея хабар беради AS нашри.
Жорий мавсумда «Реал»нинг кўплаб етакчилари, жумладан, Килиан Мбаппе, Жуд Беллингем, Тибо Куртуа ва Трент Александр-Арнольд жароҳат олишди. Натижада таркибда Дэвид Хименес Корредор ва Тьяго Питарч каби ёшлар жамоаси вакиллари кўрина бошлади.
Испания чемпионатининг 30 та ўйинидан сўнг «Реал» 69 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва «Барселона»дан етти очкога ортда қолмоқда.
Кейинги турда Альваро Арбелоа жамоаси ўз майдонида «Жирона» билан тўқнаш келади (10 апрель).