Бугун 18 август, 2022 йил, пайшанба

O'ZB

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Меҳр” фильми премьера қилинди

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Меҳр” фильми премьера қилинди

Бугун Ўзбекфильм киноконцернида Кинематография агентлиги томонидан Давлат Хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда яратилган «Меҳр» бадиий фильмининг премьераси ўтказилди. Премьерада Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Мудофаа ва Ички ишлар тизими раҳбар ва ходимлари, аскарлар, “Темурийлар” мактаби ўқувчилари, ОАВ ходимлари, журналистлар ва киноижодкорлар иштирок этишди.

Премьера аввалида эстрада юлдузлари томонидан ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар тақдим этилди.

Мазкур кинокартина чегарачилар ҳаёти, уларнинг чегара ортидаги машаққатли заҳмати ва касбига бўлган фидойилиги ҳақида суратга олинган. Шунингдек, фильм воқеалари замирида бағрикенглик, тинчлик, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатлар каби мавзулар ўрин олган.

Фильм Туркиянинг Газиантеп, Суриянинг Алеппо шаҳрида ва Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида суратга олинган.

"Меҳр" фильми бош продюсери Фирдавс Абдухаликов, сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Ҳилол Насимов, постановкачи оператор Умид Маликов, постановкачи рассом Исобек Эгамбердиев, картина директори Шоҳрух Насимов, композитор Шамсиддин Холмуродов, овоз режиссёри Абдуқаҳҳор Каримов, иккинчи режиссёр Жамолиддин Қўзибоев.

«Меҳр» фильмида Бобур Йўлдошев, Фотиҳ Насимов, Зумрад Эшонқулова, Ангелина Турсоатова, Раъно Шодиева, Вазира Юнусова, Баҳром Усмонов каби ўзбек актёрлар билан бирга таниқли турк актёрлари Экрем Испир, Аҳмет Серкан, Ўзтурк Сезай ва бошқалар роллар ижро этган.

Киритилди: 18:55 14.01.2022. Ўқилди: 1664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!