Бугун 21 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Вашингтонда Москванинг амалиёти фош этилди

Вашингтонда Москванинг амалиёти фош этилди

Сешанба куни АҚШ Адлия вазирлиги Россиянинг ижтимоий тармоқлардаги сохта аккаунтлари билан боғлиқ операцияси фош этилганини эълон қилди. «Америка Овози» рус хизматининг хабар беришича, «AI» АҚШ ва бошқа мамлакатларда кремлпараст ҳикояларни тарқатиш учун ишлатилган.

«Адлия вазирлиги Россия агрессиясига қарши туриш ва Америка халқини ҳимоя қилиш учун барча қонуний ваколатлардан фойдаланишда давом этади», деди Бош прокурор Меррик Гарланд.

ФҚБ ва Миллий кибермиссия, Канада Киберхавфсизлик Маркази, Нидерландия Бош разведка ва хавфсизлик хизмати, Нидерландия Ҳарбий разведка ва хавфсизлик хизмати ва Голландия полицияси билан ҳамкорликда киберхавфсизлик бўйича қўшма қўлланма чиқарди. Унда ижтимоий тармоқлар учун бот фермаси асосидаги технология батафсил тасвирланган, дея таъкидлайди Америка Овози.

Россия фош қилинган бот фермасидан чет эл дезинформациясини тарқатиш ва Украинага ёрдам берадиган шерикларнинг фаолиятини бузиш учун фойдаланмоқчи эди.

Киритилди: 11:38 10.07.2024. Ўқилди: 3233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!