Вашингтон яқинида жойлашган Эндрюс авиабазасида сўнгги 60 йил ичида илк бор янги вертолёт эскадрильяси ташкил этилди.
Бу ҳақда авиабаза матбуот хизмати тарқатган баёнотда маълум қилинди.
24-вертолёт эскадрильяси АҚШ пойтахти минтақасида давлат бошқарувининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида тузилган.
Бўлинманинг асосий вазифаси ҳукуматнинг юқори мартабали вакиллари, ҳарбий раҳбарлар ҳамда бошқа стратегик аҳамиятга эга ходимларни хавфсиз ва тезкор ташишдан иборат бўлади.
Эскадрилья умуммиллий миқёсдаги фавқулодда вазиятлар, глобал инқирозлар ёки Вашингтонга нисбатан эҳтимолий таҳдидлар юзага келган ҳолатларда жалб этилади.
Янги бўлинма энг замонавий HH-60W Jolly Green II вертолётлари билан таъминланади. Улар 1-вертолёт эскадрильяси томонидан ўнлаб йиллар давомида фойдаланилган, эскириб бораётган UH-1N Huey вертолётларининг ўрнини босади.