«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатида «Ат-Таавун» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўзининг янги рекорди ҳақида фикр билдирди.
41 ёшли португалиялик футболчи 50-дақиқада жамоасига ғалаба келтирган голни урди. Шу тариқа Роналду Саудия Арабистони чемпионатида «Ан-Наср» сафидаги голлари сонини 104 тага етказиб, клуб рекордини янгилади.
«Мен жуда-жуда хурсандман. Бу ажойиб натижа, аммо бу фақат менинг хизматим эмас. Жамоадошларимга миннатдорчилик билдиришим керак, чунки уларсиз бундай натижага эришиш имконсиз бўларди.
Шунингдек, мухлисларимиз учун ҳам хурсандман. Улар мени доимо қўллаб-қувватлайди ва бу менга фахр бағишлайди. Барчага раҳмат», — деди Роналду.
«Наср» Саудия Арабистони чемпионатининг дастлабки тўрт турида барча ўйинларда ғалаба қозониб, 12 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.