Вашингтон ва Теҳрон Эроннинг ядровий дастурига оид кўплаб масалалар бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда «Al-Arabiya» телеканали ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Эрон ядровий объектларининг демонтаж қилинишини олдини олиш мақсадида улар устидан халқаро назорат ўрнатилишига рози бўлган. Шунингдек, Теҳрон бойитилган уранни Хитойга ўтказиш ва ундан кейин уни АҚШга топширмаслик мажбуриятини олишни истамоқда.