Америка томони, агар Европадаги иттифоқчилар мудофаа харажатларини кўтармаса, АҚШ президенти Доналд Трамп июнь ойида Гаагада ўтказиладиган НАТО саммитига келмаслигини огоҳлантирди.
Бу ҳақда "Der Spiegel" журнали хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Меттю Уитакер Брюсселдаги деярли ҳар бир учрашувда Европа мамлакатларидан мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизигача ошириш тўғрисида келишиб олишни талаб қилмоқда. "Дастлаб немислар америкаликлар 5 фоизлик [харажатлар]ни жиддий назарда тутмаган, бу шунчаки музокаралар олиб бориш усули, деб ўйлашган. Ҳозир улар Уитакернинг сўзларига ишонишмоқда - у НАТО давлатлари пул масаласида ҳаракат қилмаса, Трамп июнь ойидаги саммитдан четда қолиши билан таҳдид қилганда ҳам," - дея ёзади нашр.