Бугун Исроил сайтларидан бири Буюк қайтиш норозилик акцияси доирасида Ғазодан жўнатилган ёндирувчи варраклар ва баллонлар сабабли қанча масофа талофат кўрганини эълон қилди.
Исроилнинг Wаela сайти берган маълумотга кўра, варраклар ва ёнувчи баллонлар 32 минг акр масофанинг ёниб кетишига сабаб бўлган. Бу йирик шаҳар ёки катта денгизнинг ярмига тенг келадиган масофа ҳисобланади.
Исроил сайти: "Варраклар сабабли ёниб кетган ҳудуд Тел-Авивнинг ярим масофасидан кўпроғига, Биър сабъ ҳудуди, Ярқон боғидан ўн баробар кўпга, Тиберия денгизининг тўртдан бир қисмига тенг. Буюк қайтиш норозилик акцияси бошланганидан буён 32 акр деҳқончилик ерлари, ўрмонлар ва қўриқхоналар ёниб кетган. Исроил ҳукумати буни назорат қилишга уринади. Лекин олов тўхтамайди", деб ёзади.
Manba: azon.uz