Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Варамин шаҳри устида Исроилнинг F-35 учоғи уриб туширилди — Эрон расмийлари

Варамин шаҳри устида Исроилнинг F-35 учоғи уриб туширилди — Эрон расмийлари

Эрон ҳаво мудофаа воситалари Теҳрон вилоятидаги Варамин шаҳрида Исроилнинг F-35 жанг самолётини уриб туширди.

Бу ҳақда Варамин маъмурияти раҳбари Ҳусейн Аббоси давлат ахборот агентлиги IRNAга маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, самолёт йўқ қилинган ва туман атрофига қўлди.

Аббоси шунингдек, тегишли ташкилотлар воқеа юзасидан тергов бошлаганини ҳам билдирди. Учувчининг тақдири ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Эрон манбаларига кўра, 13 июндан бери бошланган Исроил ҳужумлари давомида бу Эрон ҳудудида уриб туширилган учинчи Исроил ҳарбий самолётидир.

Киритилди: 14:38 18.06.2025. Ўқилди: 885 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!